Thursday, May 15, 2014

Умберто Эконинг набирасига ёзган мактуби: “Хотирангни чархла!”


Бу блогспотни ўзим хурмат қиладиган,21-асрнинг хақиқий эрудити ва интеллект сохиби, Умберто Эконинг ёзган мактуби юзасидан бағишламоқчиман. Айнан менинг юрагимга яқин ва фикрларимга мос ғояларни олдинга солибти.

"Бу жуда ҳам таъсирчан мактуб бўлиб, назаримизда уни имкон қадар кўпроқ одамлар, катта-ю кичик бирдай ўқиб чиқса яхши бўлади.

Азиз набирам,
Рождество арафасида ёзаётган ушбу мактубим чуқур насиҳатомўз, Де Амичиса руҳида, яъни ёнимиздагиларга,Ватанга, инсониятга ва шунга ўхшаш нарсаларга меҳр қўйишга даъватдай чиқишини истамасдим. Биламанки уларни сен уқмасдинг ҳам (ахир сен катта бўлган, мен эса қариб қолган), чунки қадриятлар тизими шу қадар ўзгарганки менинг тавсияларим ўринсиз бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас.

Шундай қилиб сенга бир маслаҳатим бор. У ҳозирги кунларда, ўз планшетинг билан фойдаланаётганингда асқотади деб ўйлайман. Кўзингга ҳеч нарсани тушунмайдиган чолдек кўринмаслигим учун ҳам ушбу каби қурилмадан фойдаланмасликни сенга маслаҳат бериб ўтирмайман. Ахир, ўзим ҳам ундан фойдаланиб келаяпман. Сенга берадиган маслаҳатим шуки, одамларнинг ўзаро ҳамда одам ва ҳайвон орасидаги жинсий (сексуал) ўйинларини намойиш этадиган юзлаб ҳаёсиз (порнографик) сайтларга асло диққатингни қаратма.
Жинсий алоқалар ана шундай монотон ҳаракатлардангина иборатлигига ишонма. Ушбу саҳналар сени, бориб асл қизлар билан танишишинг ўрнида, уйингда ушлаб қолиш учун ўйлаб топилган бир ҳийла. Тахминимга кўра сен гетеросексуал. Агарда ундай бўлмаса қуйидаги маслаҳатларимни ўзинг учун илова сифатида қабул қилгин. Лекин, мактаб ёки ўйин майдончаларидаги қизларга эътибор бергин, чунки улар телевидениедаги персонажлардан кўра яхшироқ, вақти келиб улар сенга onlineқизларга қараганда кўпроқ қувонч бағишлашлари мумкин.
Гапимга ишон, чунки мен катта тажрибага эгаман ( агарда мен ҳам компьютер орқали жинсий ўйинларни томоша қилиб юрганимда сенинг отанг ҳеч қачон дунёга келмасди, демак, сен ҳам таваллуд топмасдинг).

Бироқ, мен сен билан бу ҳақда эмас, балки сен ва сендан олдинги, шу кунларда олийгоҳларда таҳсил олаётган авлод чалинган касаллик ҳақида гаплашмоқчи эдим. Мен хотиранинг йўқолаётганини назарда тутаяпман.

Буюк Карл ким ёки Куала-Лумпур қаерда жойлашганини билмоқчи бўлсанг тугмачани босганинг заҳоти барчасини Интернетдан билиб олиш мумкинлиги рост. Майли, керак бўлганда шундай қилгин, аммо керакли маълумотни топганингдан сўнг унинг мундарижасини эслаб қолишга интил. Шундай қилсанг ушбу маълумотни қайта қидиришга ҳожат қолмайди, масалан мактабда.
Энг ёмони, компьютер истаган вақтингда берган саволингга жавоб топиб беради деган тушунча сендаги ахборотни эслаб қолишга бўлган хоҳишингни сўндиради.
Фотосурат манбаи: pozitivchik.info/2011/08/internet-menyaet-chelovecheskuyu-pamyat/

Бундай ҳолатни қуйидагича қиёсласа бўлади: одам бир кўчадан иккинчи кўчагача автобус ёки метрода етиб бориш мумкинлигини билгач энди пиёда юришга ҳожат йўқ деган хулосага келади. Аммо пиёда юрмагач сен ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга маҳкум одамга айланишинг мумкин. Биламан, сен спорт билан шуғулланасан ва танангни бошқаришни биласан, лекин миянгга қайтсак.

Хотира оёғингнинг мушакларига ўхшайди. Машқ қилишни тўхтатишинг билан улар шалвираб қолади ва сен (хафа бўлишга ўрин йўқ) бир овсарга айланиб қоласан.Бундан ташқари ҳаммамиз ҳам қариганимизда Альцгеймер касаллигига чалиниб қолишимиз мумкин. Бу каби нохушликка дуч келмасликнинг йўлларидан бири хотирани мунтазам машқ қилишдан иборат.


Менинг маслаҳатим қуйидагича. Ҳар куни эрталаб, болалигимизда бизни мажбурлаганларидек, бирор-бир қисқа шеърни ёд олишни одат қил. Шунингдек дўстлар тўпланишганда хотирани чархлайдиган мусобақаларни ўтказса бўлади.
Сенга шеърият ёқмаса, бу ҳолда футбол жамоалари аъзоларини эслаб қолишга ҳаракат қил, бироқ бу ҳолда сен нафақат Рум жамоаси, балки бошқа жамоаларнинг ўйинчиларини, шунингдек уларнинг ўтмишдаги аъзоларини ҳам билишинг зарур ( ибрат бўлиши учун айтсам, мен Суперга теппалигида ҳалокатга учраган ҳаво кемаси ичида бўлган Турин жамоасини барча ўйинчиларининг исмларини эслаб қолганман: Бачигалупо, Балларин, Марозо ва бошқалар).
Мутолаа қилинган китобларнинг мундарижасини ким яхшироқ эслаб қолганлиги борасида беллашишларингиз ҳам мумкин (Хазиналар қирғонини топиш учун сафарга чиққан “Испаньола” кемасида кимлар бўлган? Лорд Трелони, капитан Смоллетт, доктор Ливси, Жон Силвер, Жим…). Дўстларинг уч мушкитёр ва д’Артаньян хизматгорларининг исмларини эслаб қолганмиканлар, шуни аниқлаб кўр(Гримо,Базен, Мушкетон ва Планше)… “Уч мушкетёрлар”ни мутолаа қилишни истамасанг (бунда нимани бой беришингни англамассан), унда ушбу ўйинни ўзинг ўқиган китобинг асосида ўтказгин.

Бу худди ўйиндек туюлар, аслида ҳам у ўйин, лекин унинг ёрдамида сен шууринг бадиий қаҳрамонлар, воқеалар ва турли-туман хотиралар билан бойиганини тезда англайсан. Шунда ўз вақтида нега компьютерни электрон мия деб номлашган экан дея сўрайсан. Негаки уни сенинг (бизнинг) миянгнинг тузилишига қараб ўйлаб чиққанлар. Аммо компьютерникига қараганда инсон миясининг алоқа толалари кўпроқ.

hplusmagazine.com/sites/default/files
/images/articles/mar10/man-inserting-memory-card-in-brain.jpg
Мия – бу шундайкомпьютерки, у доим сенбилан бирга, унингимкониятлари машқлартуфайли кенгаяверади,столинг устида турганкомпьютеринг эса маълуммуддат ишлатилгачтезлигини йўқотади ва бирнеча йилдан сўнг униалмаштиришингга тўғри келади. Сенинг миянг эса 90 йил ўтса ҳам хизмат қилаверади. Уни машқ қилдириб турсанг ҳозиргига нисбатан янада кўпроқ нарсани эслаб қоласан. Энг асосийси у бепул хотира.
Бундан ташқари тарихий хотира бор ва у сенинг ҳаётингдаги фактлар ёки сен ўқиган нарсалар билан боғлиқ эмас. У сенинг дунёга келишингдан олдин рўй берган воқеаларни ўзида сақлайди.

Бугунги кунда агарда сен кинотеатрга бормоқчи бўлсанг, албатта кино бошланмасидан олдин у ерда бўлишинг шарт. Фильм намойиши бошланиши билан нималар бўлаётганини тушунтириш мақсадида гўёки сени қўлингдан ушлаб етаклаб юрадилар. Бизнинг замонда кинога исталган вақтда кириб бориш ва кинони ҳатто ўртасидан кўришни бошлаш мумкин эди. Кўпгина воқеа-ҳодисалар келгунингга қадар бўлиб ўтган бўларди ва уларни ўзингча тахмин қилардинг. Кино қайтадан бошлангач сенинг тахминларинг нақадар тўғри бўлиб чиққанлигини кўра олардинг. Агарда фильм ёқса бу ҳолда залда қолиб уни яна бир бор томоша қилишинг мумкин бўларди.


Ҳаёт менинг замонимда фильмни кўришни эслатади. Биз ўтган юз минглаб йиллар давомида кўплаб воқеа-ҳодисалар юз бериб ўтган бир пайтда дунёга келамиз, демак, бизнинг туғилгунимизгача нималар бўлиб ўтганини тушуна билишимиз ўта муҳимдир. Бу нарса бугунги кунда нега шунча воқеалар рўй бераётганлигини англашимиз учун ҳам керак.

Бугунги кунда мактаб(сенинг даврингга оид нарсаларни ўқитишдан ташқари) сенга дунёга келишингдан анча олдин нималар бўлиб ўтганларини эслаб қолишни ҳам ўргатса мақсадга мувофиқ бўларди. Афсуски у буни яхши эпламаяпти.

Турли сўровлар ҳозирги ёшлар, ҳатто университетда таҳсил олаётганлари ҳам, улар 1990 йилда туғилган, 1980 йилда қандай воқеалар рўй бериб ўтганини билмаслиги, ёки билишни истамаслигини кўрсатмоқда. 50 йил олдин юз берган воқеаларни эса гапирмаса ҳам бўлаверади.
Статистика ёшлардан Альдо Моро ким деб сўрашса у “Қизил бригадалар”нинг раҳбари бўлган деб жавоб беришаётганлигини сўзламоқда. Ахир аслида у ўша норасмий сўл радикалчилар ташкилотининг аъзолари томонидан ўлдирилган шахс.

“Қизил бригадалар” фаолияти кўплаб одамлар учун сир бўлиб қолмоқда. Лекин улар бор йўғи 30 йил олдин сиёсий саҳнада эдилар. Мен 1932 йилда, фашистлар ҳокимият теппасига келганидан ўн йил ўтганидан сўнг туғилганман, аммо Римга уюштирилган юриш пайтида бош вазир ким бўлганини яхши билганман. Мумкин фашистлар мактабида унинг нақадар ахмоқ ва ёмон вазир бўлганини тушунтириш учун ҳам у ҳақда ҳикоя қилгандирлар. Яъни уни фашистлар қулатган (“қўрқоқ Факта”) вазир сифатида кўрсатишгандир.
Шундай бўлса ҳам майли, лекин мен буни билардим. Мактабни четга суриб қўяйлик. Бугунги ёшлар 20 йил олдинги кино артистларини билишмайди. Мен эса туғилишимдан 20 йил олдин овозсиз кинода ўйнаган Франческа Бертини кимлигини билганман. Мумкин бунга уйимизнинг омборхонасида ётган эски журналларни варақлаб турганим сабаб бўлгандир. Мен сенга ҳам эски журналларни варақлаб туришни маслаҳат бераман. Чунки бу одат туғилгунингача бўлган даврдаги воқеаларни тушунишингга ёрдам беради.
Хўш, нима учун узоқ ўтмишда рўй берган воқеалар ҳақида хабардор бўлиш жуда муҳим? Чунки бу йўналишда олинган билим бугунги кунда юз бераётган воқеаларни тушунишимизга ёрдам беради. Хабаринг бор футбол жамоалари аъзоларини билиш бизнинг хотирани бойитади.

Эслаб қол, ўз хотирангни нафақат китоб ва журналлар, балки Интернет ёрдамида ҳам машқ қилдиришинг мумкин. Интернет фақатгина дўстларинг билан гап сотишинг учун мўлжалланмаган, унинг воситасида жаҳон тарихини ўргансанг бўлади. Хеттлар ва камизарлар ким? Колумбнинг уч кемалари қандай номланган? Динозаврлар қачон қирилиб кетган? Нуҳ кемасида штурвал бўлганми? Буқанинг аждоди қандай номланган? Ҳозирги замонга қараганда юз йил олдин йўлбарслар қаерда кўп яшаган? Мали империяси ҳақида нималарни биласан? Бу давлат ҳақида кимдан эшитгансан? Тарихда иккинчи Папа ким бўлган? Микки Маус қачон яратилган?
Бу каби саволларни мен яна бераверишим мумкин ва улар тадқиқот учун ажойиб мавзу бўлади. Уларнинг жавобларини ёддан билиш керак. Вақти келиб сен кексайиб қоласан, аммо шунда сен ўзингни минглаб тақдирларни яшаб ўтгандек ҳис этасан. Ватерлоо жангида қатнашгандек бўласан, Юлий Цезарьни қатл этаётганларини кўрган, Бертольд Шварцнинг турли моддаларни аралаштириш орқали олтинни яратиш илинжида тасодифан порохни ихтиро қилиб осмонга отилиб кетган (унинг ўзи шунга лойиқ эди, аслида!) жойларгача бориб келгандек ҳам бўласан.

Ўз хотирасини бойитишни истамайдиган дўстларинг эса биргина ўзларининг, монотон ва улкан ҳиссиётлардан холи, ҳаётларини яшаб ўтадилар.

Шундай қилиб ўз хотирангни бойит ва эртага «La Vispa Teresa»ни ёдла."





Original manba : http://inosmi.ru/world/20140124/216819572.html

Rasmlar manbai : 
http://www.health.harvard.edu/blog/can-computer-games-keep-your-brain-fit-201204264640
http://hplusmagazine.com/2009/08/14/doing-what-brain-does-how-computers-learn-listen/