Ҳамма эгалик
қилиш аввал
миямиздан,
фикрларимиздан
бошланади деб айтган эди афсонавий Брюс Ли. Сиз стресс ва салбий фикрлар оғушида қолиб кетсангиз
ва бу холат
кўп
маротаба такрорланавериши нафақат хотирангизга ва ўрганиш
қобилятингизга,
балким кайфиятингиз ва соғлиғингизга
ҳам зарари
бор. Шунинг учун ҳам стресс бўлган пайтда ундан чиқиш ва чиқиш қанчалик
муҳим эканлигини
тушуниш тушкун ҳолатга тушмаслигингизга олиб келади.
Қуйида
эса айнан стрессга оид бир воқеага тўхталиб, стрессда
қанчалик
эрта қутулиш
шунча сизнинг умумий миянгиз учун фойдали эканлигини кўрсатсак.
"Бир куни психолог ўқитиш хонасига кириб, стресс менежмент бўйича дарс
беришини айтди Шунда у қўлига бир
стакандаги сувни олди. Ҳамма бу психолог ҳозир стакан ярим тўлдирми ёки ярим бўшми деб сўрайди
деб нолий бошлаганда , ўқитувчи бошқача савол бериб студентларни ҳайрон қолдирди. Бу
стаканни оғирлиги қанча деб сўради?
Кўпчилик 50 граммдан тортиб то 100 граммгача деб
жавоб қайтарди
У жавоб қайтарди – “Ҳақиқий вазн бундай ўлчанмайди.
У стаканни қанча муддат ушлаб турганизга боғлиқ. Агарда сиз 1 минут қўлизда кўтариб турсангиз, бу муаммо эмас. Агар 1 соат
ушлаб турсам қўлимда оғриқ пайдо бўлади, 1 кун
ушлаб турсам, менинг қўлим ишламай , паралич
бўлиб қолади. Ҳар бир ҳолатда стакандаги сувнинг
вазни ўзгармайду, қанчалик узоқ вақт ушлаб турсам, шунчалик
оғир бўлиб туюлавераду. Худди
шундай стресс ва ҳаёт муаммолари ҳам бир стакандаги сувга ўхшайди. У муммолар ҳақида озгина ўйланг ҳеч нарса бўлмайди. Озгина кўпроқ ўйланг, улар сизга жароҳат беришни бошлайди. Ва
агар сиз стресс бўлиб кун бўйи ўйлансангиз, сиз паралич бўлиб қоласиз”
Қиссадан ҳисса, стрессни ўтказиб юборишни ва қўйиб
юборишни ўрганинг. Қанчалик эрта бўлса шунчалик соғлигингизга
фойда. Уларни кун-у тун кўтариб юришни мўлжалламанг, аксинча стаканни қўйиб
юборишни ўрганинг."
(“Мукаммал
Хотира” китобидан парча )
No comments:
Post a Comment